“Бўз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Бўз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил “28” июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1400 да Бўз тумани Бўз шахарчаси  А.Икромов кўчаси                 14 уйда  жойлашган “Бўз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 1300 да рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг электрон манзили: www.bo’z@andpaхta.uz

 

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият Бош директори Юнусов Шаватбек Ёқубович билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорни маъқуллаш.
  6. 6.Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган мехнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  8. 8. Жамиятнинг 2017 йиллик ҳисоботини ва 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  9. 9.Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  10. 10.Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  11. 11.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  12. 12.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  13. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  14. 14.2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

15.Жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

  1. Жамият уставини янги тахрирда тасдиқлаш
  2. Жамиятнинг янги тахрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги , “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  4. 19.Жамиятда 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  5. Жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини тасдиқлаш.
  6. Жамият томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган хомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатига олиб бориш.
  7. 2Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 18 июн 2018 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 22  июн 2018  йил ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бўз сон пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Бўз тумани Бўз шахарчаси А.Икромов кўчаси 14 уй.
, электрон почта: www.bo’z@andpaхta.uz , тел.:99894 100 70 67.

Оставить комментарий

Ваш email нигде не будет показанОбязательные для заполнения поля помечены *

*